Коронастатистика: кунлик касалланиш бироз камайди
Саломатлик
−
24 Январь 2022 12391 1 дақиқа
Кеча, 23 январь куни Ўзбекистонда 1296 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди. Мамлакатда жами касалланганлар сони 215 063 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 63 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 55 нафари Андижон вилоятида,
- 70 нафари Бухоро вилоятида,
- 41 нафари Жиззах вилоятида,
- 30 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 20 нафари Навоий вилоятида,
- 57 нафари Наманган вилоятида,
- 35 нафари Самарқанд вилоятида,
- 23 нафари Сирдарё вилоятида,
- 41 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 178 нафари Фарғона вилоятида,
- 38 нафари Хоразм вилоятида,
- 152 нафари Тошкент вилоятида,
- 493 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
- Қорақалпоғистон Республикасида 52 нафар,
- Андижон вилоятида 39 нафар,
- Бухоро вилоятида 42 нафар,
- Жиззах вилоятида 60 нафар,
- Қашқадарё вилоятида 28 нафар,
- Навоий вилоятида 25 нафар,
- Наманган вилоятида 66 нафар,
- Самарқанд вилоятида 31 нафар,
- Сирдарё вилоятида 26 нафар,
- Сурхондарё вилоятида 20 нафар,
- Фарғона вилоятида 90 нафар,
- Хоразм вилоятида 81 нафар,
- Тошкент вилоятида 170 нафар,
- Тошкент шаҳрида 212 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 204217 (+942) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1542 нафарни ташкил қилди. Қолаверса, кеча 172 нафар кишида пневмония аниқланди.
Live
Барчаси