Кореяда Мирзиёев ва рафиқаси шарафига артиллериядан тўп отилди
Жамият
−
16 декабр 2021 8561 1 дақиқа
Бугун, 16 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Корея Республикасига келди.
Қайд этилишича, Сеул шаҳридаги аэропортда давлат раҳбарини тантанали кутиб олиш маросими бўлди. Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди, артиллериядан тўплар отилди.

Самолёт олдида Ўзбекистон етакчисини Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари Хонг Нам Ки ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Саммитнинг асосий тадбирлари - икки томонлама учрашув ва музокаралар 17 декабрь, жума куни бўлиб ўтади.










Live
Барчаси
Россия омборларидан бирида ёнғин чиқди
22 август
Чиноздаги “дом”лардан бирида ёнғин чиқди
22 август