Корея Туризм ташкилотининг танловида рақсга тушинг ва совғаларни ютиб олинг

Бизнес

image

Олмаота шаҳридаги Korea Tourism Organization ваколатхонаси 3 та мамлакат – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон вакиллари учун "Korea ритмини ҳис эт" енг яхши рақс видеоси танловини ташкил қилмоқда.

Танлов 5 ноябрдан 20 декабргача давом етади. Ғолибларга 1-3 ўринлар учун 500 дан 1000 долларгача бўлган сертификатлар берилади. 

Жанубий Кореяни ўзингизнинг уйингиздан ўрганишни бошланг! 16 ёшга тўлган Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг қобилиятли фуқаролари танловда иштирок этиш ҳуқуқига эга.

Кореянинг ғайриоддий ритмини ҳис қилишни ва ажойиб совғаларни олишни истаганлар учун фақат учта шарт мавжуд:

1. Сеул, Busan, Жеонжу  веб-сайтида кўриш.
2. Instagram-даги @kntoalmaty саҳифасига обуна бўлиш;
3. Видеолардан Cover Dance рақсини яратинг ва Instagram’даги лентангизда #2020feelthetrhythmofkorea, #kntoalmaty ҳаштаглари билан нашр етинг. Учта ғолиб 20 декабрь куни эълон қилинади.

Биринчи ўрин эгасига 1000 Ақш долларилик онлайн сертификат берилади. Иккинчи ўринга 800 долларлик сертификат берилади. Учинчи ўрин эгасига 500 долларлик сертификат берилади.

Ғолиблар нашр етилган рақс видеолари учун "лайк" лар сонига қараб танланади. Ҳафталик рейтингни ҳар жума куни koreatouronline.net сайтида кўриш мумкин. Бундан ташқари, саволларингиз бўлса +7 727 344 09 72 рақамига қўнғироқ қилинг.

Олмаота шаҳридаги Кореянинг туризм ташкилотининг ваколатхонаси Корея Республикасига чет эллик сайёҳларни жалб қилиш, оммавий ахборот воситалари, сайёҳлик агентликлари билан Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида корейс йўналишини ривожлантиришга кўмаклашиш билан шуғулланади. Бу учун мўлжалланган кўргазмаларда қатнашади ва Кореяда саёҳат ҳақида маълумот материалларини тарқатади.


Мақола муаллифи

Теглар

Korea Tourism Organization

Баҳолаганлар

24

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар