Конституциявий қонун лойиҳаси матни эълон қилинди
Жамият
−
15 Март 2023
12146“Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Конституциявий Қонун лойиҳаси матни эълон қилинди.
Янги Конституциянинг тўлиқ матни билан қуйида илова билан танишиб чиқишингиз мумкин.
Конституциявий қонун лойиҳасида амалдаги Конституцияга 27 та янги модда киритиш, моддалар сонини 128 тадан 155 тага ошириш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 13 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қарорининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлигини аниқлаш бўйича Конституциявий суднинг мажлиси бўлиб ўтди. Унда суд референдумга монеълик қилувчи ҳолатлар аниқланмади, деб қарор қабул қилди.
Кеча, 14 март куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўттиз саккизинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Сенаторлар “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича референдум ўтказиш ҳақидаги масалани кўриб чиқди ва бир овоздан маъқуллади. Конституцияни ўзгартириш бўйича референдум шу йилнинг 30 апрель куни ўтказилади.
LiveБарчаси