Консерватория ҳузурида янги марказ ташкил этилди
Жамият
−
21 Февраль 2019
3471Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси консерваторияси ҳузурида Мусиқа соҳаси педагогларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналид хабар берилди.
Қарор билан Мусиқа соҳаси педагогларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази ташкил этилди ҳамда унинг низоми тасдиқланди.
Низомга мувофиқ,мусиқа соҳаси педагог ва мутахассислари касбий маҳорати даражасининг лавозим малака тавсифларига мувофиқлигини таъминлаш Марказнинг асосий вазифаси ҳисобланади.
Мусиқа соҳаси педагог ва мутахассисларининг малакасини оширишнинг қуйидаги шакллари қўлланилади:
- Марказда ўқитиш;
- “устоз-шогирд” усули бўйича ўқитиш;
- мустақил ўқиб билим орттириш;
- масофавий таълим;
- стажировка ўташ орқали тажриба орттириш.
Бундан ташқари, масофавий таълим – онлайн (видеомаърузалар, маслаҳатлар) ва оффлайн шаклида ҳам амалга оширилади.
Мусиқа соҳаси педагог ва мутахассислари 5 йилда камида бир марта, раҳбар ходимлар эса – 3 йилда камида бир марта малака оширишлари шарт.
Малака ошириш 4 ҳафтадан кам бўлмаслиги лозим.
Малака ошириш курсларини тугатганларга сертификат, қайта тайёрлаш курсларини тугатганларга эса диплом берилади.
LiveБарчаси