Конор Макгрегор: “Барчага тупурдим”

Спорт

image

Икки вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор фаолиятини қандай якунлашни ўйлаётгани ҳақида гапирди.

“Спортчи фаолиятини якунлаганидан сўнг, қолган ҳаёти давомида нима қилади, деган саволларга қуйидагича жавоб бераман. Жуда ҳам хунук эшитилса ҳам айтаман, барчага тупурдим. 

Мен кўплаб спортчилар ҳаётини кузатиб борганман ва нима қилишим керак, нимани қилмаслигим кераклигини ўзим учун таҳлил қилганман. 

Фаолиятимни тугатганимдан сўнг, спортни ташлаб қўймайман. Чунки, юксак натижаларга эришиш учун спортни танлаганман. Сабаби, жанг қилишга бўлган иштиёқ менда кучли эди. Агарда ўз касбимни севмаганимда бундай натижаларга эришмаган бўлардим”, дейди Макгрегор.

Конор Макгрегор ўтган йили Ҳабиб Нурмуҳамедовга қарши бўлиб ўтган жангдан сўнг, ўзининг Twitter’даги расмий саҳифасида, спортдаги фаолиятини якунлагани ҳақида маълум қилган эди. Аммо, орадан бироз вақт ўтгач, у яна октагонга қайтди. 

У танаффусдан кейинги жангини америкалик Дональд Серронега қарши ўтказди. Ушбу жангда Конор биринчи раунднинг 40- сониясида рақибини нокаутга учратиб, ғалабага эришди. 

Конор Макгрегор навбатдаги жангини Жастин Гетжига қарши ўтказади. Ушбу тўқнашув шу йилнинг ёз ойларида бўлиб ўтиши режалаштирилган. 

Эслатиб ўтамиз, Конор Макгрегор шу кунга қадар профессионал фаолияти давомида 26 маротаба октагонга кўтарилган. 22 жангда рақибларини мағлуб этган бўлса, 4 маротаба мағлубият аламини тотиб кўрган. 22 жангнинг 19тасини нокаут билан якунлаган.

Жаҳонгир Сотволдиев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

UFC Конор Макгрегор

Баҳолаганлар

667

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг