Конгода Эбола қурбонлари сони 900 нафарга яқинлашди
Олам
−
18 июл 1336 1 дақиқа
Конго Демократик Республикасида Бундибугиё вируси сабаб юзага келган Эбола эпидемиясида вафот этганлар сони 864 нафарга, тасдиқланган касалланиш ҳолатлари эса 2,2 минг нафарга етди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти хабар берди.
ЖССТ маълумотларига кўра, касаллик Бундибугё вируси сабаб юзага келган бўлиб, унинг узлуксиз тарқалиши янги касалланиш ва ўлим ҳолатларининг ортишига олиб келмоқда. Ташкилотнинг баҳолашича, бу Конго Демократик Республикаси тарихида кузатувлар давридаги учинчи энг йирик Эбола эпидемияси ҳисобланади.
Касалланиш ҳолатлари Угандада ҳам қайд этилган. Бироқ мамлакатда жорий йилнинг 21 июнидан буён янги бемор аниқланмаган. Охирги бемор жорий йилнинг 16 июль куни кетма-кет икки марта манфий тест натижасини олгач, даволаш марказидан чиқарилган. Шундан сўнг Уганда эпидемия тугаганини эълон қилишдан олдин талаб этиладиган 42 кунлик кучайтирилган кузатув даврини бошлаган.
ЖССТ маълумотларига кўра, ҳозирга қадар камида 410 нафар бемор соғайган. Уларнинг 390 нафари Конго Демократик Республикасида, 18 нафари Угандада, яна биттадан бемор Франция ва Германияда даволанган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эбола эпидемияси яширин кўламда тарқалаётган бўлиши мумкинлиги, ЖССТ Конго Демократик Республикасидаги ҳақиқий касалланиш ҳолатлари расмий маълумотлардан бир неча баробар кўп эканини билдиргани ҳақида хабар берилган эди.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август