Компьютер ўйинларига қарамлик Халқаро касалликлар таснифига киритилди
Wellness
−
09 December 2020 5036 1 minute
Видеоўйинларга бўлган ҳаддан ташқари иштиёқ одамда психологик стресс ва функционал бузилишларни ривожланишига олиб келиши мумкин. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)нинг психоактив моддаларни истеъмол қилиш ва ўзига қарамлик хатти-ҳаракатлари бўйича мутахассиси Владимир Позняк маълум қилди.
Мутахассиснинг таъкидлашича, миллионлаб одамлар бўш вақтни ўтказиш учун видеоўйинлар ўйнайди. Бироқ бу ҳолатда "онлайн ва офлайн фаолият ўртасидаги мувозанатни" сақлаш жуда муҳимдир.
"COVID-19 пандемияси каби қийин вақтда, одамлар уйда ўтиришга мажбур бўлади. Одатдаги кун тартиби сезиларли даражада бузилади. Шу сабаб видеоўйинлар каби зарарли хатти-ҳаракатларга боғланиб қолиш осон бўлади", дейди Позняк.
Шунингдек, у 2022 йил 1 январдан кучга кирадиган Халқаро касалликлар таснифи (ХКТ-11) нинг янгиланган версиясига компьютер ўйинларига қарамлик ҳам киритилишини айтиб ўтди.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August