Коллеж ва техникумларга кириш имтиҳонлари қачон ўтказилиши маълум қилинди

Жамият 8227
image

Жорий йилнинг 10-20-ноябрь кунлари коллеж ва техникумларга кундузги таълим шаклида ўқишга кириш учун тест синовлари ўтказилади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маълум қилди.

“Ёшлар ҳамда меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган ходимларни касб ёки мутахассисликлар эгаллашини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2021/2022-ўқув йилида коллеж ва техникумларга сиртқи, кечки ва дуал таълим шакллари бўйича рўйхатдан ўтган абитуриентлар кириш имтиҳонларисиз тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади”, дейилади вазирлик хабарида.

2021/2022-ўқув йили қабулида коллеж ва техникумларга КУНДУЗГИ таълим шаклида ўқишга кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентларни белгиланган қабул параметрларига нисбатан танлов ортган касб (мутахассислик)ларга Давлат тест маркази томонидан 2021 йил 10-20 ноябрь кунлари тест синовлари ташкил қилинади.

Тест синовлари профессионал таълим муассасаларининг бинолари ва вилоят марказларида тайёрланган катта сиғимли бино ва иншоотларда ўтказилади.

Тест синовлари ўтказиладиган биноларнинг манзили ва тест синовларида иштирок этиш бўйича рухсатномаларни тақдим этиш вақти қўшимча равишда маълум қилинади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 485
Рейтинг: 3
t
×