Коинотда энг кучли портлаш аниқланди
Бу қизиқ
−
15 Май 2023
20825Буюк Британиянинг Саутгемптон университети олимлари ҳозиргача кузатилганлари орасида космосдаги энг кучли портлашни аниқлади. Бу ҳақда “Monthly Notices of the Royal Astronomical Society” (MNRAS) журналида чоп этилган мақолада келтирилган.
Айтилишича, AT2021lwx номи билан танилган ҳодиса уч йилдан ортиқ давом этмоқда. У маълум бўлган ҳар қандай янги юлдуздан 10 баравар ва сув оқимининг бузилиши ҳодисасидан уч баравар ёрқинроқдир. Аниқланган портлаш 8 миллиард ёруғлик йили масофасига тенг. Коинотнинг ёши эса тахминан 6 миллиард йилга тўғри келади.
Тадқиқотчиларнинг фикрича, портлаш сабаби қора туйнук томонидан улкан газ булутининг йўқ қилинишидир. Бундай ҳолда, булутнинг бир қисми сўрилади ва зарба тўлқинлари қора туйнукни ўраб турган қолдиқлар ва чангли ҳалқа орқали ўтади.
2022 йилда астрономлар GRB 221009A рекордидаги энг ёрқин портлашга гувоҳ бўлган. Гарчи у AT2021lwx’дан ёрқинроқ бўлсада, бу портлаш камроқ давом этган, яъни AT2021lwx портлаганда чиқарилган умумий энергия анча катта. Кучлилик ва ёрқинликда кузатилган портлаш билан солиштириш мумкин бўлган ягона нарса бу квазарлар – эрта коинотдаги фаол галактик ядролар.
LiveБарчаси