Knauf Ўзбекистонда тош минерал пахта ишлаб чиқариш бизнесини ўз таркибига қўшмоқда
Бизнес
−
16 Октябрь
4195Knauf ва Технопарк компаниялари эълон қилган битим доирасида Knauf тош минерал пахта ишлаб чиқариш бўйича бизнес бошқарувини ўз зиммасига олмоқда. Мазкур ҳамкорлик Тошкент шаҳридаги электр ёрдамида илғор эритиш технологияси билан жиҳозланган ҳамда паст CО2 чиқинди даражасини таъминлайдиган ишлаб чиқариш линиясини қамраб олади.
2022 йилнинг охирида Тошкент шаҳрида очилган завод тош минерал пахтадан замонавий энергия тежамкор қурилиш ишлари иссиқликни иҳоталовчи учун паст углеродли материалларнинг кенг ассортиментини ишлаб чиқаради.
“Мазкур келишув янги минтақада изоляция материалларини ишлаб чиқаришга доир фаолиятимизни салмоқли даражада кенгайтиради. Марказий Осиё ўзининг жадал ривожланаётган қурилиш бозори ва энергия самарадорлигига бераётган жиддий аҳамияти туфайли, барқарор, қулай ва энергия тежамкор биноларни қуриш учун ўз синфида аъло ҳисобланган материалларни талаб қилади. Knauf’нинг минерал пахта билан изоляциялашга оид халқаро тажрибасини қўллаган ҳолда, бизнинг Марказий Осиёдаги мижозларимиз эндиликда унумдор ечимларнинг янада кенг қаторидан фойдаланиб, компаниямизнинг минтақадаги етакчилигини мустаҳкамлашга ёрдам беради, шунингдек, турфа эҳтиёж ва талабларга мос маҳсулотларни таклиф қилган ҳолда, аъло сифатли биноларнинг қурилишига ҳисса қўшади”, дейди Knauf гуруҳининг Бош ҳамкорлари спикери Александр Кнауф.
Knauf гуруҳининг Бош ҳамкори Уве Кнотсер эса шундай дейди:
“Ўзбекистоннинг жадал тараққиёти, мамлакатда инвестиция иқлимининг яхшиланишига туртки берувчи муҳим ислоҳотларнинг изчил тарзда амалга оширилиши, бизда Ўзбекистон иқтисодиётининг барқарор ривожланиши, аҳоли фаровонлигининг ўсиши, шу билан бир қаторда, минтақада янги инвестициявий ташаббусларга шайлиги борасида қатъий ишонч уйғотади”.
Knauf group бошқаруви аъзоси ва KNAUF Insuleyshn йўналишининг Европа/Яқин Шарқ/Осиё бўйича бош директори Доминик Боссан қуйидагича қўшимча қилди:
“Ушбу битим глобал фаолиятимизни кенгайтириш бўйича узоқ муддатли режамиз доирасида стратегик қадам ҳисобланади. Биз қурилиш соҳасида экологик тоза ва паст углеродли изоляция ечимларига бўлган талабнинг кундан-кун ўсиб бораётганини теран англаймиз. Янги завод глобал фаолиятимиз кўламини кенгайтириб, бизнинг қулайлик, сифат ва экологик тозалик устувор жиҳатлар ҳисобланган истиқболли биноларни барпо этиш сингари мақсадимизнинг рўёбга чиқарилишига замин яратади.
Knauf Group – халқаро оилавий компания бўлиб, бошқа қароргоҳи Германиянинг Инхофен (Франкония) шаҳрида жойлашган. Қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчиси сифатида жаҳоннинг 90 дан ортиқ мамлакатларида 300 дан зиёд ишлаб чиқариш майдонлари ва савдо ваколатхоналарига эга. Гипс асосида қурилиш материаллари, энергия тежамкор изоляциялар ва изоляцион материаллар, шунингдек, шифт секторида тизимли ечимлар тайёрлаш бўйича дунёнинг етакчи ишлаб чиқарувчиси саналади. 1932 йилда асос солинган Knauf гуруҳининг 2023 йилдаги савдо ҳажми 15,6 млрд еврога етди, компанияда 42 500 нафардан ортиқ киши фаолият юритади.
Knauf гуруҳи ҳақидаги батафсил маълумот билан www.knauf.com сайтида танишиш мумкин.
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси