КХДР ракета синовини ўтказди
Жамият
−
05 Май 2019
5483Жорий йилнинг 3 май куни Шимолий Корея навбатдаги ракета синовини ўтказди. Корея марказий телеграф агентлиги хабарига кўра, КХДР узоқ масофага учувчи ва тактик бошқарилувчи ракетага баҳо бериш ҳамда унинг яроқлилигини текшириш, шунингдек, унинг зарбдорлик характеристикасини аниқлаш мақсадида машғулот ўтказган.
Қайд этилишича, ракета синовини шахсан КХДР етакчиси Ким Чен Ин мувофиқлаштириб турган.
Маълумот ўрнида, кеча, шанба куни Жанубий Корея штаб раҳбарлари бирлашган қўмитаси Шимолий Корея қисқа масофага учувчи ракета учиргани ҳақида маълум қилди. Кейинроқ идора "ракета" сўзини ишлатмасдан, синов ўтказилгани ҳақида яна бир бор баёнот берди.
КХДРнинг ракета синовидан кейин, АҚШ Президенти Дональд Трамп Шимолий Корея ракета синови ўтказганига қарамай, расмий Пхеньян билан тузилган денуклеаризация тўғрисидаги келишув ушбу мамлакатга катта иқтисодий фойда келтиришини айтиб ўтди.
Япония эса мазкур ҳолатга муносабат билдириб, КХДР учирган ракета мамлакатнинг иқтисодий ҳудудларига етиб келмаганини ҳамда у баллистик ракета бўлмаганини айтиб ўтди.
LiveБарчаси