Китобда мактаб директори ўзини осди. У ўлимидан олдин тилхат қолдирган

3-саҳифа

image

Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида мактаб директори ўз жонига қасд қилди. У ўлимидн олдин 3 нусхада тилхат ёзиб қолдирган. Бу Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.

Маълум қилинишича, Китоб тумани, “Боғбон” МФЙ, Янгиқишлоқ қишлоғида яшовчи фуқаро Э.Л. ва бошқалар жорий йилнинг 8 сентябрь куни туман прокуратурасига ариза билан мурожаат қилиб, жияни Н.Т. ўз жонига қасд қилганлигини билдириб, айбдор шахсларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур мурожаат шу куни туман прокуратурасининг жиноятга оид ариза ва хабарларни рўйхатга олиш китобига қайд қилиниб, туман прокуратураси томонидан ҳодиса жойи кўздан кечирилган.

Аниқланишича, Китоб тумани, “Боғбон” МФЙ, Янгиқишлоқ қишлоғида яшаган Н.Т. туман халқ таълими бўлимига қарашли 13-сонли мактаб директори лавозимида ишлаб келган. 31 август куни ўзи раҳбарлик қилган мактабнинг маъмурий биноси ҳожатхонаси болорига арқондан сиртмоқ ясаб, ўзини-ўзи осиб вафот этган.

Туман ИИБ ходимлари Н.Т.нинг ўлими ҳолатини аниқлаш учун марҳумнинг уйига борганларида унинг яқин қариндошлари мурдани суд-тиббиёт экспертизаси кўригидан ўтказмаслик мақсадида юрак ҳуружидан вафот этганлиги ҳақида айтишиб, жасадни шу кунни ўзида кўмиб юборишган.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида туман халқ таълими бўлими, туман ички ишлар бўлими, махалла ва оилани қўллаб-қувватлаш марказининг Китоб тумани бўлими ҳодимлари ҳаракатларига нисбатан хизмат текширувлари тайинланган.

Текширув ҳаракатлари давомида Н.Т.нинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида жасадни эксгумация қилиш йўли орқали суд-тиббиёт экспертизасидан ўтказиш тушунтирилганда, марҳумнинг яқин қариндошлари жасадни эксгумация қилишга мутлақо қарши эканликларини билдиришган.

Марҳум Н.Т. ўлимидан аввал 3 нусхада тилхат ёзиб қолдирган бўлиб, ҳозирги кунда ушбу тилхатлар Н.Т.нинг тоғаси Э.Л.да сақланаётганлиги аниқланган.

Ушбу тилхатларни терговга қадар текширув заруратига кўра судга оид хатшунослик экспертизаси тайинлаш учун тақдим қилиш талаб этилганда, Э.Л. ушбу ҳужжатларни нусхасини тақдим қилиб, асл нусхаларини тақдим қилишдан бош тортган.

Мазкур тилхатлар кўздан кечирилганда оила аъзоларидан рози эканлигини, фарзандларига ғамхўрлик қилишни, шунингдек, мактаб ўқитувчиларидан коррупцияга йўл қўймасликни сўраган.

Ҳозирда Китоб тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Бош прокуратура

Баҳолаганлар

2853

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг