Тошкентда талаба 6 қаватдан йиқилиб вафот этди

Жамият 9728
image

2019 йил 27 март куни соат 21:30 да Тошкент давлат техника университети “Кончилик иши ва металлургия” факультетининг 2-босқич, 2-17 гуруҳ талабаси Ш.У. Тошкент шаҳридаги Зиё маҳалласида жойлашган 63-сон талабалар турар жойининг 609-хонасида очиқ турган дераза ойнасидан 6-қаватдан пастга йиқилиб тушган, дея хабар берди олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати.

Талаба Тошкент тиббиёт академияси иккинчи клинакасига ётқизилган, шифокорлар томонидан бош мия очиқ жароҳати, калла асос гумбаз суяги синишининг бўлиниб синиши, бош мия пардалари остига, тўқимасига қон қуйилиши, бош мия оғир даражада лат ейиши, чап сон суяги очиқ синиши, ўнг томондан 3, 4 ва 5-қовурғалар синиши, тўш суяги синиши, иккинчи ўпка ёрилиши ташхиси қўйилган.

2019 йилнинг 28 март куни соат 00:44ларда Ш.У. олган жароҳатлари оқибатида шифохонада вафот этган. 

Ш.У. (1994 йилда туғилган) табиатан оғир ва босиқ бўлган, ҳеч ким билан ихтилофга бормаган, оиласида ҳеч қандай муаммолари бўлмаган. Ўқишда аъло баҳоларга ўқиган, хулқи намунали, талабалар орасида ҳурматга эга ва ўзининг фаоллиги билан ажралиб турган.

Онасининг таъкидлашича, Ш.У.да юрак етишмовчилиги бўлган, бош мия босимининг ортишидан шикоят қилиб турган.

Qalampir.uz жамоаси марҳуманинг оила аъзоларига чуқур таъзия билдиради.
 

Фирдавс Бек
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 156
Рейтинг: 3
t
×