Ким Чен Ин Трамп билан учрашишга тайёр. КХДР АҚШ талабларини қабул қилмоқчими?

Олам 1741
Trump

КХДР етакчиси Ким Чен Ин АҚШ Президенти Дональд Трамп билан учинчи марта учрашишга тайёр эканини маълум қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

“Агар АҚШ муқобил ечим топиб, икки давлат раҳбарларининг учинчи саммитини ўтказиш таклифини билдирса, биз музокарага розимиз”, деган Ким Чен Ин.

Қайд этилишича, КХДР етакчиси АҚШни Корея яриморолини денуклеаризация қилиш бўйича музокараларга бошқачароқ ёндашишга чақирган. Шу тариқа, навбатдаги музокаралар муваффақиятли ўтишини таъминлаш мумкинлиги таъкидланган.

“Мен келишувни ҳеч иккиланишсиз имзолайман, агарда у КХДР ва АҚШ манфаатлари учун бирдек жавоб берса, адолатли ва мақбул бўлса. Бу ўз навбатида АҚШнинг позициясидан келиб чиқади”, деган Ким Чен Ин.

Ким Чен Ин Ханойда ўтган саммитнинг муваффақиятсиз якунланиши борасидаги фикри билан ўртоқлашиб, ўша учрашув КХДР томонидан амалга оширилган ишлар тўғрилигига ва АҚШнинг икки томонлама алоқаларни яхшилаш истагининг самимийлигига шубҳа уйғотганини таъкидлади.

Ким Чен Иннинг сўзларига кўра, КХДР томони Ханой саммитида билдирилган талаблар бўйича АҚШга ён бермайди.

“АҚШ 100 ёки 1000 марта учрашганда ҳам бизни бундай шаклдаги келишувни қабул қилишимизга эриша олмайди”, деган Ким Чен Ин.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ Ханойдаги саммитда КХДР олдига ақлбовар қилмас талаблар қўйганди. Уларнинг орасида Шимолий Кореянинг ядро дастурини тўла АҚШга кўчириш ҳам бор эди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 21
Рейтинг: 3.0
Будьте в курсе событий!
×
×