Кичик Ислом Каримов: “Бобомда қизи халқ муҳаббатини ундан ўғирлаб олади деган хавотир бўлган”
Интервью
−
28 Февраль 2019
37779Айни вақтда Каримовлар оиласи, хусусан, Гулнора Каримованинг ўғли Ислом Каримовнинг ижтимоий тармоқлар орқали Президент Шавкат Мирзиёевдан ёрдам сўраб ёзган мурожаати муҳокамалар майдонида асосий мавзу бўлиб турибди. Таҳририятимиз кичик Ислом Каримовнинг 2017 йилда BBC’га берган интервьюсини яна бир бор кўз кўчирди.
Гулнора Каримованинг ўғли Ислом Каримов ушбу интервьюда бобоси – Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора билан муносабатларига тўхталган.
“Бобом ҳар доим онамга “Ҳеч қачон мендан ошиб кетмаслигинг керак”, деб айтиб келган. Бобомда ўз қизи унга бўлган халқ муҳаббатини ўғирлаб олади деган хавотир бўлган. Онам ҳеч қачон бунга уринмаган ва ҳар доим уни кўкларга кўтарган”.
Кичик Ислом Каримов сўзида давом этаркан, бобоси онасининг ТВ экранлари ва матбуот саҳифаларида чиқишини истамаганини айтади.
“Муаммо шундаки, бобом бир неча бор уйида ўтириб, онамни телевизорда кўрган. Онам у ерда ё бу ерда кўриниш берган. У шунчалар ғазабланганки, баъзи жамоатчилик ишларини ундан яширишга мажбур бўлганмиз. Бобом унинг ўзбек матбуоти, телеканаллар, маросимларда чиқишини истамаган. Шунинг учун Фонд форумда бўлган “Меҳр нури”, “Янги авлод” каби баъзи кампанияларни расмийлаштиришимиз жуда қийин бўлган. Илк йиллари онам уларга боғлиқлигини рад этган. Васийлик кенгашида исми турса-да, бу менинг ғоям деб айтолмасди. Агар айтса, бобом “Мана, сен мендан ҳокимиятни ўғриламоқчисан”, деб айтган бўларди”, деган кичик Ислом Каримов.
LiveБарчаси