Хотиржам уйқунинг учта энг муҳим омили

Бу қизиқ

image

Швейцария Олий психология университети олимларидан иборат тадқиқот гуруҳи навбатдаги изланишларини уйқу устида олиб боришди. Бу ҳақда Le Matin нашри ёзмоқда.

Аниқлик киритилишича, инсоннинг уйқу олдидан безовта бўлиши, ухлай олмаслиги, қўрқинчи тушлар кўриши, кам ухлаши жуда кўп омилларга боғлиқ. Аммо уларнинг ичида яхши уйқуга энг кўп таъсир қиладиганлари уч сабабни ўз ичига олади.

Биринчиси – гаджетлар. Гаджетлардаги магнит тўлқинлар инсонда уйқу келтириб чиқарувчи модда алмашинуви жараёнига сезиларли таъсир кўрсатади. 4 метр радиусда жойлашган ҳар қандай смартфон, планшет, ноутбук ва шунга ўхшаш қурилмалар соғлом уйқуга халақит беради.

Иккинчиси – ёруғлик. Мутахассисларнинг фикрича, ёруғлик кўз нейронлари орқали инсон миясига зарур ахборотларни етказиб беради. Мия у ахборотларни қайта ишлаш жараёнида доим ҳаракатда бўлади. Бу эса инсонни чуқур уйқуга кетмай, қийналишига сабаб бўлади.

Учинчи – “Тунгги бадантарбия”. Бу қанчалик ажабланарли туюлмасин, аммо бор гап дейди университет олимлари. Тунгги бадантарбия ўз ичига ягона – қон айлантириш машқини олади. У ҳам бўлса, жуда оддий – уйқудан олдин камида 100 қадам пиёда юриш. Шунда лимфа томирлари кенгаяди ва унда қон айланиши соғлом босқичга чиқади. Бу эса хотиржам уйқу ва тетиклик гарови манбаидир.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

253

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг