Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Халқ таълими вазирлигининг Қўшма баёноти

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳар халқ таълими бўлими тасарруфидаги мактабларда ишловчи 25 — 35 ёшдаги, турмушга чиқмаган ва турмушидан ажраган аёлларнинг алоҳида рўйхати юритилишига оид маълумот пайдо бўлганди.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва Халқ таълими вазирлиги жамоатчилик ўртасида кенг муҳокамага сабаб бўлаётган ушбу рўйхат бўйича юзага келган саволларга жавоб беради.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва Халқ таълими вазирлиги мазкур воқеликни жиддий ўрганиб чиқди. Маълум бўлишича, бу рўйхат Андижон шаҳар халқ таълими бўлими томонидан вилоятдаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ишга қабул қилишда суҳбатга чақириш учун тузилган бўлиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда аёл ходимлар, хусусан, педагоглар сонини ошириш мақсадида ишлаб чиқилган. Рўйхатда қайд этилган аёллар розилиги олинган ҳолда суҳбатга юборилган, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда ишлашни хоҳламаганлар эса рўйхатдан ўчирилган ва суҳбатга чақирилмаган.

Яна шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси мазкур рўйхатнинг тузилишига мутлақо алоқаси йўқлигига қарамай, жамоатчилик олдида масъулиятни ҳис қилган ҳолда, тегишли идоралар билан биргаликда юқоридаги саволларга жавоб излади.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва Халқ таълими вазирлиги ушбу рўйхатдаги аёллар масаласида аҳолининг ваҳимага тушишига ўрин йўқ деб ҳисоблайди.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси 

Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари
билан алоқалар хизмати.

Ўзбекистон Халқ таълими вазирлигиб жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

25

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made