Хоразмда тадбиркордан 20 000 доллар пора олаётган мансабдор қўлга олинди

Жамият

image

Хоразм вилояти Тупроққалъа тумани ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи М.Р. 20 минг АҚШ доллари пора олаётганда қўлга тушди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси хабар бермоқда. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Истиқодий жиноятларга қарши кураш департаменти ва Давлат хавфсизлик хизматининг Хоразм вилоят бошқармалари томонидан тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилган.

Унда Тупроққалъа тумани ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи М.Р. “Д.” МЧЖнинг иш юритувчиси Р.дан жамиятга тумандаги Гурлан массиви ҳудудидан балиқчилик кўли ташкил қилиш учун 15 гектар ер майдони ажратиб бериш эвазига 20 000 АҚШ доллари пора талаб қилиб олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

коррупция

Баҳолаганлар

199

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг