Хоразмда одамларни дўппослаш билан шуғулланган безорилар гуруҳи ушланди
3-саҳифа
−
15 Май 2022
15493Хоразм вилояти Урганч шаҳрида ўзга шахсларни уриш, дўппослаш каби жиноятларни содир қилиб келган безорилар гуруҳи қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди.
Таъкидланишича, дастлабки тезкор суриштирувлар натижасида ушбу гуруҳга Урганч шаҳрида яшовчи, 1986 йилда туғилган, муқаддам судланган С.Х. бошчилик қилгани аниқланган.
Ҳозирда ички ишлар органлари томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми билан қўзғатилган жиноят иши доирасида С.Х. билан биргаликда Урганч шаҳрида яшовчи, 1992 йилда туғилган Б.Е. ва Урганч туманида яшовчи, 1986 йилда туғилган О.М. ҳам гумонланувчи тариқасида жалб этилиб, процессуал тартибда ушланган.
Гумонланувчиларга тегишли автомашиналардан уриш ва тан жароҳати етказишда фойдаланиладиган пичоқ, темир бита ашёвий далил тариқасида олинган.
Қайд этилишича, тергов ҳаракати давомида ушбу шахслар томонидан илгари содир қилинган жиноятларни ва уларнинг бошқа жиноий шерикларини аниқлашга ҳам эътибор қаратилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь