Хоразмда келин бетоб қайнонасини калтаклади
3-саҳифа
−
14 Ноябрь 2022
14820Ижтимоий тармоқларда бир аёл бошқа бир аёлни бошига ургани, жабрланувчи аёл эса бу вазиятда қаршилик кўрсатмагани акс этган видеолар тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати маълумот берди.
Қайд этилишича, ушбу ҳолат Урганч тумани “Шерматлар” маҳалласида содир бўлган. Фуқаро М.Ж. ўзаро келишмовчилик сабабли қайнонаси Ё.Ш. билан низолашиб келган ва қайнонасини бетоб бўлиб ётганидан фойдаланиб, қўли билан унинг бош қисмига урган.
Ушбу ҳолатни жабрланувчининг турмуш ўртоғи телефони орқали видеога олиб, жорий йилнинг 4 ноябрь куни Урганч тумани ИИБга тақдим этган.
Натижада фуқаро Ё.Ш.га нисбатан суд-тиббий экспертизаси тайинланган. ҳозирда М.Ж.нинг хатти-ҳаракатлари юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Фуқаро Ё.Ш.га нисбатан эса келгусида келини томонидан зўрлик ва тазйиқ ўтказилишининг олдини олиш мақсадида “Ҳимоя ордери” расмийлаштирилган.
LiveБарчаси