Хоразмда даҳшатли ЙТҲ юз берди. Автобус ағдарилиб кетди

3-саҳифа 21582
image

Хоразмда Isuzu автобуси ва LADA русумли автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Оқибатда 2 киши вафот этди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди

Қайд этилишича, ЙТҲ бугун, 12 май куни соат 14:30 ларда Урганч шаҳрининг Ал-Хоразмий, Шерозий ва Ғофур Ғулом кўчалари туташган чорраҳада содир бўлган.

Светофор орқали тартибга солинувчи ушбу чорраҳада содир бўлган ЙТҲ оқибатида Isuzu русумли автобус ён томонга ағдарилган ва ундаги икки нафар йўловчи олган оғир тан жароҳатлари туфайли ҳодиса жойида вафот этган.

Шунингдек, автобуснинг йўловчилари турли даражада тан жароҳати олган ва уларга тиббий ёрдам кўрсатилган.

Холат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1126
Рейтинг: 3
t
×