Хоразмда 3 киши канализацияда заҳарланиб, вафот этди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилоятининг Урганч туманида бир кунда 3 та жасад чиққани ҳақида видеолавҳа тарқалганди. Ушбу ҳолат юзасидан Хоразм вилояти прокуратураси изоҳ берди.

Хабарга кўра, жорий йилнинг 27 август куни соат 17:20 ларда Урганч тумани, Чоткўпир қишлоғи, Орзу маҳалласида уч нафар фуқаро канализация қувури ичига тушиб, вафот этган.

Аниқланишича, фуқаролар Х. Шукуруллоев, О. Қурбонов ва Ш. Қурбонов кўп қаватли уйлардан чиққан сувларини ҳайдаб чиқариш учун мўлжалланган канализация камерасига тушишганида, камера ичида тўпланиб қолган газдан заҳарланиб, воқеа жойида вафот этган

Мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

234

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг