Хоразм ҳокими спортчи қизга уй калитини топширди
Жамият
−
13 Август 2019
5187Бугун, 13-август куни Урганч шаҳридаги “Ёшлар маркази”да бўлиб ўтган тантанали маросимда. дзюдо бўйича совриндор спортчиси Гулноза Матниязовага Урганч шаҳридан бир хонали уй совға қилинди.
Тадбирда қатнашган Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрманов Халқаро спорт ареналарида Ўзбекистон шарафини улуғлаётган спортчи қиз 2016-йили Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилган Олимпия ўйинлари иштирокчиси, кўплаб халқаро турнирлар ғолиб ва совриндори Гулнозанинг маҳоратини эътироф етиб, унга вилоят ҳокимлигининг ташаккурномаси ҳамда Урганч шаҳридан бир хонали уйнинг калитини топширди.
LiveБарчаси