Хонанда Санобар Матмуродова вафот этди
Мусиқа
−
11 Январь 2022 24992 1 дақиқа
Бугун, 11 январь куни ўзбек халқининг севимли ижодкори Санобар Матмуродова бу ёруғ оламни тарк этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилди.
Санобар Матмуродова 1968 йил Хоразм вилоятининг Боғот туманида туғилган. Ўзбекистон халқ артисти Олмахон Ҳайитовага шогирд тушган.
1994 йилда Самарқанд давлат университетининг мусиқа факультетида таҳсил олган. Ўзбекистон давлат филармонияси Самарқанд вилоят бўлинмасида иш фаолиятини олиб борган.
Санобар Матмуродова ўзининг “Акажон”, “Онам дерман”, “Сан гарак” каби бир қатор қўшиқларни мерос қилиб кетди.
Live
БарчасиОзон тешиги рекорд даражада кенгайди
06 Ноябрь
Октябрда инфляция 0,6 фоизни ташкил этди
06 Ноябрь