Хонанда Лола Йўлдошева элчи этиб тайинланди

Маданият-санъат

image

Хонанда Лола Йўлдошева 14-16 ноябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган UNESCO'нинг “Эрта ёшдаги болаларни тарбиялаш ва таълим бериш” бўйича II Бутунжаҳон конференциясининг элчиси этиб тайинланди.

Кеча, 12 октябрь куни Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин хонандага элчилик сертификатини топширди ва Лола Йўлдошева тасодифий танлов эмаслигини таъкидлади.

“Бу тасодифий танлов эмас, Негаки мафтункор хонандамиз бу вазифа учун муносиб номзод. Вазирлигимиз ўз фаолиятини бошлаган дастлабки даврда ташкил этган тадбирларимизданоқ Лола биз билан бирга. Менимча Лола бизнинг вазирлик тизимидаги энг гўзал ва мафтункор қиёфа”, дейди вазир

Уч фарзанднинг онаси бўлган Лола Йўлдошева ўзининг Instagram саҳифаси орқали конференция элчиси бўлиш у учун масъулиятли ва муҳим вазифа эканини айтди.

“Дўстлар, ҳаяжон ва қувонч ила сизлар билан муҳим янгиликни бўлишмоқчиман. Мен UNESCO'нинг “Эрта ёшдаги болаларни тарбиялаш ва таълим бериш” бўйича II Бутунжаҳон конференциясининг элчиси бўлдим. Менга билдирилган ишонч учун Мактабгача таълим вазирлигига миннатдорлик билдираман. Бу мен учун катта масъулият ва муҳим миссия. Умид қиламанки, юқори даража ва кенг миқёсдаги бундай анжуман кузатувчиларимни мактабгача таълимнинг мамлакатимиз учун алоҳида аҳамиятга эга эканига ишонтиришга ёрдам беради. Ўзбекистон бу йил глобал воқеалар харитасида муҳим нуқтага айланди. Мен ғурур билан мактабгача таълим соҳаси ривожланиши учун дунёга янги туртки берадиган жамоа аъзосига айландим”, дейди у

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг февраль ойида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти, операчи Женисбек Пиязов Мактабгача таълим вазирининг маслаҳатчиси этиб тайинланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

2133

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг