Хитойлик ошпаз энг ингичка лағмон чўзиб, рекорд ўрнатди (видео)

Бу қизиқ

image

Хитойлик ошпаз энг ингичка қўлда тайёрланган лағмон билан янги жаҳон рекордини ўрнатди. Бу ҳақда UPI нашри хабар берди.

Қайд этилишича, Италиянинг Милан шаҳрида бўлиб ўтган телекўрсатувда хитойлик ошпаз Ли Энхай томошабинлар ва ҳакамларни ҳайратда қолдирган. У лағмонни қўлда атиги 0,18 миллиметр қалинликда ёйишга муваффақ бўлган. Бу эса янги жаҳон рекорди сифатида қайд этилган.

Бунгача ҳам энг ингичка лағмон тайёрлаш бўйича рекорднинг эгаси айнан Ли Энхай бўлган, бироқ кейинчалик унинг натижаси бошқа ошпаз томонидан янгиланган эди. Энди эса хитойлик уста ўз рекордини қайта тиклаб, ҳакамларни ўзига хос маҳорати билан лол қолдирган.

“Ушбу ютуқ нафақат анъанавий лағмон тайёрлаш санъатини, балки ошпазлик маҳоратининг энг юқори даражасини ҳам намойиш этади”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ дунёдаги энг кичкина аёл ҳиндистонлик Йоти Амгэ қўлларининг узунлиги бўйича навбатдаги рекордни ўрнатганди. Унинг чап қўл кафти атиги 7,1 см, ўнг қўлиники эса 7,2 см. Дунёнинг айни пайтдаги энг баланд бўйли аёли Румейса Гелгининг энг узун бармоғига эга бўлиб, битта бармоғи 11,2 см. Бу унинг бармоқлари Йоти Амгэнинг қўл кафтларидан ҳам узунроқ эканлигини англатади.


Мақола муаллифи

Теглар

гннес лағмон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар