Хитойдаги тошқинлар оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлди
Олам
−
19 Май 514 2 дақиқа
Хитойда юз берган кучли ёмғирлар жанубий ва марказий Хитой ҳудудларида кенг кўламли тошқинлар ва кўчкиларга сабаб бўлди. Оқибатда камида 10 киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Хитой метеорология бошқармаси хабар қилди.
Хитойнинг Тошқинларга қарши кураш ва қурғоқчилик оқибатларини бартараф этиш штаби Хунань ва Гуанси ҳудудларида тўртинчи даражали фавқулодда ҳолат тартибини жорий қилган. Шу билан бирга, худди шу тартиб Хубэй, Чунцин ва Гуйчжоу учун ҳам сақлаб қолинган. Кучли ёмғирлар айниқса Хубэй вилоятида бир қатор тарихий кўрсаткичларни янгилаган.
Давлат телевидениясининг маълумотига кўра, Хубэйдаги 337 та шаҳарча ва қишлоқда 48 соат ичида 100 миллиметрдан ортиқ ёғингарчилик кузатилган. Гуансида 15 та йўловчиси бўлган юк ташувчи машина тошиб кетган дарёга тушиб кетиши оқибатида 6 киши ҳалок бўлган.
Хубэйда пастликда жойлашган қишлоқда юз берган тезкор тошқинлар оқибатида 3 киши вафот этган. Яна бир ўлим ҳолати жанубий Хунань вилоятида ҳам қайд этилган. Хитойнинг “Доуюйин” ижтимоий тармоғида тарқалган видеоларда Хубэйнинг Цзинчжоу шаҳри аҳолиси тиззасигача чиққан сув ичида тургани, айримлар эса сув босган кўчаларда сузиб юрган балиқларни тутаётгани акс этган. Бир нечта автомобиллар деярли тўлиқ сув остида қолган.
Мутасаддилар жабрланган ҳудудларда мактаблар, корхоналар ва транспорт ҳаракатини тўхтатган. Хитой Миллий метеорология маркази маълумотига кўра, кучли об-ҳаво шарқ ва жануб томон силжийди. Энг кучли ёмғирлар 20 май кундан бошлаб Янцзи дарёси нинг ўрта ва қуйи оқими ҳудудларида кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида кучли ёғингарчилик оқибатида шаҳарнинг 8 та туманидаги 23 та манзилдан сув тошган эди.
Live
БарчасиПутин Хитойга етиб борди
19 Май