Хитойдаги талабаларга масофадан ўқиш белгиланди
Олам
−
30 Январь 2020
6113Хитой Mиллий тадқиқот университети (ҲСЕ) Олий иқтисодиёт мактаби талабалари янги коронавирус тарқалиши сабабли 2 мартга қадар масофадан ўқишлари мумкин. Бу ҳақда университет матбуот хизмати маълум қилди.
"Ҳозирда ХХР Соғлиқни сақлаш ва меҳнат хавфсизлиги вазирлиги талабалар орасида янги коронавирус инфекциясининг тарқалишининг олдини олиш учун, 2020 йил 2 мартга қадар онлайн таълимдан фойдаланган ҳолда индивидуал ўқув дастурини тақдим этилиши мумкин", дейилади хабарда.
Шунингдек, ўқитувчи ва талабаларга 1 мартгача Хитойга саёҳат қилмаслик тавсия этилди. Mатбуот хизмати талабаларга Хитойдан Россияга ўқиш учун 2020 йил 2 мартдан кейин боришларини сўради.
"ХХРга сафардан қайтган талабалар келгандан сўнг 14 кун ичида ўз дастурлари бўйича ўқишни давом эттириб, тиббий назоратдан ўтмоқда. Ушбу чоралар Россия Tаълим ва фан вазирлигининг буйруғига биноан амалга оширилди", дейилади хабарда.
Mаълумот учун, 2019 йил декабрь ойи охирида Хитой ҳукумати Ухань шаҳрида номаълум пневмония касаллиги келиб чиққани ҳақида хабар берган эди. Ҳозирча Камбожа, Гонгконг, Макао, Тайвань, Таиланд, Япония, Жанубий Корея, АҚШ, Вьетнам, Сингапур, Непал, Франция, Германия, Австралия, Малайзия ва БААда вирус билан касалланиш ҳолатлари қайд қилинган.
LiveБарчаси