Хитойда янги юқумли касаллик тарқаляпти
Саломатлик
−
10 Август 2020
33141Хитойда янги SFTS вируси авж тарқаляпти. У каналар орқали юқади. Сўнгги маълумотларга кўра, вирусни юқтириб олган 60 кишидан етти нафари қурбон бўлган.
Дастлаб инфекция Цзянсу провинциясида жорий йилнинг биринчи ярмида 37кишида аниқланган, кейинчалик вирус Аньхой провинцияси 23 кишида ҳам қайд этилган.
Инфекцияни юқтирган беморлардан бирининг айтишича, касаллик йўтал, иссиқ кўтарилиши, шунингдек, қонда лейкоцитлар ва тромбоцитлар даражаси каби белгилар билан кузатилади.
SFTS илк маротаба 2011 йилда қайд этилган. Вирус канадан одамга, инфекцияланган одамдан бошқа одамга – қон ва шиллиқ парда орқали юқади.
Шифокорларнинг таъкидлашича, вирусни тарқатувчи асосий манба кана ҳисобланади. шунинг учун барча эҳтиёт чоралари кўрилса, хавотирга зарурат қолмайди.
LiveБарчаси