Хитойда ўзбек рассомларининг кўргазмаси очилди (видео)
Жамият
−
23 Январь
4162Бугун, 23 январь куни Хитойнинг Пекин шаҳрида Ўзбекистон маданияти кунлари доирасидаги Ўзбекистон тасвирий ва амалий санъат кўргазмаси очилди.
Тадбир очилишидан аввал, Хитой номоддий маданий мерос музейида Ўзбекистон Маданият вазири Озодбек Назарбеков ва ХХР Маданият ва туризм вазири ўринбосари, Гургун саройи директори Ванг Сюдонг ўртасида учрашув ўтказилди.
Ванг Сюдонг ушбу тадбир санъат ихлосмандлари томонидан катта қизиқиш билан кутилгани ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ХХРга давлат ташрифи доирасида Хитой халқи учун муносиб туҳфа эканини билдирган.
Кўргазманинг расмий очилиш маросими ўтказилиб, унда Хитой бадиий академияси президенти, Партия қўмитаси котиби ўринбосари, Хитой номоддий маданий мерос музейи директори ҳамда Чжоу Цинфу ҳамда Ўзбекистон бадиий академияси раиси Акмал Нур иштирок этди.
Кўргазмада 50 та Ўзбекистон замонавий тасвирий санъат асарлари ва 5 та йўналишдаги (100 га яқин экспонат) ҳунармандчилик асарлари намойиш этилди.
Ушбу кўргазмага Ўзбекистон ва Хитой биринчи хонимлари ҳам ташриф буюриши кутилмоқда.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15