Хитойда BBC телеканали намойиши тақиқланди

Олам 2960
image

Хитой регулятори BBC World News’нинг Хитойда трансляция қилинишини тақиқлади. Бу ҳақда Хитой радио ва телевидение маъмуриятининг баёнотида айтилган.

Маълум қилинишича, регулятор Буюк Британиянинг “Broadcasting Corporation” телеканали ишончлилик ва холислик тамойилини бузмоқда, деб ҳисоблайди.

Маълумот учун, BBC World News дунёнинг энг оммалашган информацион телеканалларидан бири ҳисобланади.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 103
Рейтинг: 2.9
t
×