Хитойда аттракцион ерга қулади

Олам 12336
image

Хитойнинг Хунань провинциясидаги истироҳат боғидаги аттракционлардан бирида бахтсиз ҳодиса юз берди. Бу ҳақда "Вести" хабар берган.

Фожиа лаҳзаси боғ меҳмонларидан бирининг видеосига тушиб қолган.

"Учар стул" аттракционида одамлар учаётганда унда носозлик юзага келиб, тўсатдан ерга йиқилган.

"Синьхуа" ахборот агентлигининг хабар беришича, ҳодиса натижасида 16 киши жароҳат олган, улардан уч нафарининг аҳволи оғир.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 307
Рейтинг: 3.1
t
×