Хитойда аҳолини қайта рўйхатга олиш бошланди
Олам
−
01 Ноябрь 2020
4532Хитойда сўнгги 10 йилда илк бор аҳолини қайта рўйхатга олиш бошланди. Хитой Халқ Республикаси Давлат статистика бошқармси тахминига кўра, маълумотларни қайта ишлаб, таҳлил қилишга 2 йил кетади. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Мамлакат тарихидаги еттинчи рўйхатга олиш кампанияси жорий йилнинг 10 декабригача давом этади. Бу жараёнга 7 миллион одам жалб қилинган. Уларнинг ҳар бири 250 нафар атрофида одамни рўйхатга олиши керак.
Хитойликлардан ташқари, Ҳукумат мамлакатда яшаётган хорижликларнинг ҳисобини ҳам билиб олмоқчи. Бунда сайёҳлар ва қисқа муддатли меҳнат сафарига келганлар ҳисобга олинмайди. Аммо хориждаги хитойлик талабалар ва меҳнат сафарига кетганлар қўшилади.
2019 йил охиридаги маълумотларга кўра, Хитой аҳолиси Гонконг, Макао ва Тайванни ҳисобга олмаганда 1,4 миллиардни ташкил қилган. Хитойда 1953, 1964, 1982, 1990, 2000 ва 2010 йилларда умуммиллий аҳолини рўйхатга олиш ўтказилган.
LiveБарчаси