Хитойда 24 кўзли ғайритабиий мавжудот топилди

Бу қизиқ

image

Гонконглик олимлар 24 кўзли кубомедузаларнинг янги турини аниқлади. Бу ҳақда “Миррор” нашри хабар берди. 

Гонконг университети олимлари Меи По қўриқхонасида топилган cнидариан синфига мансуб заҳарли кубомедузаларнинг янги кичик турини топдилар. Тадқиқотчилар уни топилган жой номи билан аташган – Tripedalia maipoensis. Бу Гонконг ва Хитойда топилган биринчи қути медузадир.

Ушбу турдаги медузаларнинг кўзлари кўп, узунлиги тахминан уч сантиметр бўлган кичик танаси ва учта пайпаслигичлари бор. 24 та кўз олтитадан тўртта гуруҳга бўлинган, ҳар бир гуруҳ ропалиумлар деб аталадиган алоҳида сезувчан чуқурчада жойлашган. Улар медуза гумбазининг турли томонларида жойлашган. Гуруҳда фақат ҳар икки кўз кўра олади, қолганлари ёруғликка сезгир. Ушбу медузаларнинг пайпаслагичларининг учлари белкурак шаклида. Бу хусусият уларга бошқа медузаларга қараганда тезроқ ҳаракат қилиш имконини беради. Кубомедузаларнинг янги турининг танаси шаффоф ва рангсиздир.

Бу медузалар аввал Ямайка, Флорида, Австралия ва Ҳиндистонда топилган кубомедузаларга ўхшайди.

Кубомедузалар одамлар учун хавфлидир. Уларнинг заҳари ҳалокатли бўлиши мумкин. Австралияда одамларга ҳужамдан ҳимоя қилиш учун пляжларда махсус тўрлар тортилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made