Хитой унга ташқи босим кучайганини эълон қилди
Олам
−
21 Февраль 2023
8955Хитойнинг ташқи босими ва чекланиши доимий равишда кучайиб бормоқда, бу эса мамлакат суверенитети ва хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Бу ҳақда бугун, 21 февраль куни Пекинда Хитой Ташқи ишлар вазири Цин Ганг маълум қилди.
“Хитой тараққиёти хавфсиз халқаро муҳитдан ажралмйди. Худди шундай, Хитой хавфсизлигисиз дунё хавфсизлиги ҳам бўлмайди”, деган Цин Ганг.
Унинг таъкидлашича, Хитой ҳеч қачон низолар ва урушларни қўзғатмаган ва бошқа мамлакатлар ҳудудига бостириб кирмаган. Бироқ Хитойнинг ташқи босими ва чекланиши ҳар куни тобора кучайиб бормоқда ва бу Хитойнинг суверенитети ва хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда.
“Биз гегемонизм ва ҳокимият сиёсатининг ҳар қандай кўринишига, “совуқ уруш” менталитети ҳамда блоклар қарама-қаршилигига, шунингдек, ҳар қандай ташқи кучлар Хитойнинг ички ишларига аралашишига қатъий қаршимиз”, деган ТИВ раҳбари.
Қайд этилишича, Хитой миллий суверенитетини, хавфсизликни, ривожланиш манфаатларини, халқаро холислик ва адолатни қатъият билан ҳимоя қилади.
Алибек Бейжанов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь