Хитой компанияси Чэнду – Тошкент йўналишида парвозларни йўлга қўймоқда
Local
−
10 January 2020 5804 1 minute
Бугун, 10 январь кунидан эътиборан Хитойнинг Zhejiang Loong Airlines авиакомпанияси Чэнду – Тошкент йўналишида парвозларни амалга оширишни бошлайди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу йўналишда авиакомпания парвозларни ҳафтасига уч маротаба амалга ошириши режалаштирилган. Чэнду – Тошкент йўналишида илк парвозни амалга оширган Zhejiang Loong Airlines авиакомпаниясининг рейси бугун маҳаллий вақт билан соат 18:10 да Тошкент халқаро аэропортига қўнади.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг 27 сентябрь кунидан эътиборан Хитойнинг мазкур авиакомпанияси Сиань шаҳридан Тошкентга чартер рейсларни амалга оширишни бошлаганди.
Live
All