Хитой делегацияси Тошкентга келади
Жамият
−
09 Сентябрь 2019
29912019 йил 9-12 сентябрь кунлари Халқ вакиллари умумхитой мажлиси Қишлоқ хўжалиги ва қишлоқларда ишлаш бўйича қўмитаси раисининг ўринбосари Ли Чуньшэн бошчилигидаги Хитой Халқ Республикаси делегацияси Ўзбекистон Республикасида ташриф билан бўлиб туради.
Ташриф доирасида 10 сентябрь куни Тошкентда “Қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилишда Хитой Халқ Республикаси тажрибаси ва уни Ўзбекистон Республикасида қўллаш имконияти” мавзуида ўзбек-хитой конференцияси бўлиб ўтади.
Тадбир Хитойнинг очиқлик ислоҳотлари сиёсати 40 йиллигига ва Ўзбекистоннинг Ҳаракатлар стратегияси доирасида янгиланган ички ва ташқи сиёсатини илгари суриш тажрибасига бағишланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь