Хитой АҚШни қуролсиз қолдириши мумкин

Олам

image

Агар Хитой Қўшма Штатларга ноёб ер қазилмаларини етказиб беришни тўхтатишга қарор қилса, АҚШ ҳарбийлари қуролсиз қолади. Бу ҳақда Американинг “Fox News” телеканали хабар бермоқда.

Журналистларнинг фикрича, ноёб ер қазилмаларисиз самолётлар учмайди, танклар тўхтайди, ҳарбийларда эса алоқа билан муаммолар юзага келади.

“Ушбу 17 металл минераллар деярли барча электрон ускуналарни, шу жумладан АҚШ қуролли кучларининг энг муҳим қуролларини, масалан, F-35 қирувчи самолётлари, М1 Abrams танклари, ер усти ракеталари, кўчма радиолар ва уларнинг орасидаги ҳамма нарсани ташкил қилади", дейилади хабарда.

Таъкидланишича, Хитой дунёдаги минераллар таъминотининг деярли 90 фоизини назорат қилади ва Қўшма Штатларда ушбу ресурсларни ишлаб чиқариш ва қазиб олиш қатъий экологик қонунчилик туфайли чекланган.

Сенатор Том Коттон Пентагоннинг захиралари узоғи билан бир йилга етиши ҳақида огоҳлантирди.

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен жорий йилнинг 26 май куни Вашингтон Хитой Халқ Республикасини (ХХР) ҳозирги халқаро дунё тартибига "энг жиддий узоқ муддатли муаммо" деб билишини айтди. Унинг фикрига кўра, Хитой халқаро тартибни ўзгартириш ниятида бўлган ва тобора ўсиб бораётган иқтисодий, дипломатик, ҳарбий ва технологик кучга эга бўлган ягона мамлакатдир.

Ўша куннинг бошида НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг Хитой Ғарбнинг муҳим инфратузилма объектларини назорат қилишга уринаётганини таъкидлаган эди.

21 май куни АҚШ қуролли кучлари миллий штаб комитети раҳбари Марк Милли Вест-Поинт Академиясида қилган чиқишида жаҳон кучлари ўртасидаги зиддиятнинг тез ўсаётгани ҳақида маълум қилган эди.

Унинг сўзларига кўра, Америка энди инкор этилмайдиган дунё кучи эмас, чунки унинг ҳукмронлиги Россия, Хитой ва Шимолий Корея, шунингдек, яқин Шарқ ва Африкадаги беқарорлик ва терроризм билан боғлиқ.

19 май куни Хитой раиси Си Цзиньпин БРИКС ташқи ишлар вазирлари (Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Африка) учрашуви иштирокчиларига қилган мурожаатида уларни куч сиёсатига қарши туришга чақирди.

Ойнисахон Абдуллаева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

1376

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг