Хитой АҚШга “пахта” қўйишни бошлади

Олам

image

Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати бир нечта маҳаллий компанияларга AҚШга пахта, маккажўхори, жўхори (дон) ва чўчқа гўшти сотиб олишга, савдо уруши даврида Aмерика товарларига мамлакат томонидан киритилган юқори импорт божларини тўламасликка рухсат берди. 

Хусусан, бир нечта Хитой фабрикаларига жами 50 минг тонна Aмерика пахтасини 25 фоизлик бож тўламасдан сотиб олишга рухсат берилди. Худди шу имтиёзлар баъзи компанияларга маккажўхори, жўхори ва чўчқа гўшти импорти учун берилади. Бироқ, агентлик манбалари ушбу маҳсулотларнинг қайси ҳажмга юқори божсиз олиб кирилиши мумкинлигини аниқламаган. Қарор Aмерика соя фасулясини Хитойга олиб киришда имтиёзлардан сўнг қабул қилинди. Хитой Ҳукумати бешта маҳаллий компанияга AҚШдан уч миллион тоннагача соя сотиб олиш ва импорт божларини тўламасдан Хитой Халқ Республикасига олиб киришга рухсат берди. 

Aгентлик таъкидлашича, бу ёрдам Вашингтон билан савдо музокараларининг янги босқичи арафасида амалга оширилган. 
Эслатиб ўтамиз, AҚШ вакиллари музокаралар ўтказиш учун эртага 29 июль куни Хитойга етиб келиши кутилмоқда. 

Хитой соя ва чўчқа гўштининг йирик глобал импортчиси ва маккажўхорининг асосий харидоридир. Бироқ, 2018 йилда Хитойда савдо қарама-қаршилиги бошланиши билан, Хитой AҚШдан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига импорт божларини оширди ва харидларни камайтирди. Чекловлар остида, хусусан, маккажўхори, жўхори ва бошқа маҳсулотлар бор эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

118

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг