Хитой аҳолиси коронавирусга қарши бепул эмланади
Олам
−
09 Январь 2021
2392Хитой аҳолиси вакциналар оммавий равишда тасдиқланиши биланоқ коронавирусга қарши бепул эмланишлари мумкин бўлади. Бу ҳақда бугун, 9 январь куни бўлиб ўтган брифингда Хитой Халқ Республикаси Соғлиқни сақлаш давлат қўмитаси раҳбарининг ўринбосари Цзэн Исинь маълум қилди.
“Ҳукуматлар COVID-19 га қарши эмлашни тарғиб қилиш учун харажатларни ташкил этиш ва тақсимлашни кафолатлайд. Эмланиш учун жисмоний шахслар томонидан ҳеч қандай ҳаражат қилинмайди”, дейди Цзэн Исинь.
Унинг таъкидлашича, эмлаш пайтида баъзи жойларда аҳолидан эмлаш учун пул ундирилган ҳолатлар аниқланган, шундан сўнг буйруқ эълон қилинган. Унга кўра, ушбу ҳолат тезкорлик билан тузатилиши керак эди.
LiveБарчаси