Харьковдаги вазият мураккаблашмоқда – россиялик ҳарбий
Олам
−
31 Январь 2023
30412Россия кучлари Харьков вилоятидаги 25 га яқин аҳоли пунктини назорат қилмоқда. Минтақанинг ҳарбий-фуқаролик маъмурияти раҳбари Виталий Ганчев ҳудудда ҳарбий назорат ўрнатилганини маълум қилди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди.
“Кулранг зонада қанча аҳоли пунктлари бор – буни ҳеч ким аниқ айтолмайди. Фронтда вазият беқарор. Айтишим мумкинки, ҳозир 25 га яқин аҳоли пункти Россия Федерацияси назорати остида”, дейди Ганчев.
Ганчевнинг таъкидлашича, Харьковда вазият анча мураккаб кўриниш олган.
“Бу ердаги вазият анча мураккаб, шунинг учун ҳали отишмалар тўхтамайди”, дейди у.
2022 йил 10 сентябрь куни Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги Донбассдаги ҳаракатларни кучайтириш учун Харьков вилоятининг Балаклея ва Изюм вилоятларида жойлашган қўшинлар қайта гуруҳланганини маълум қилди.
70 мингга яқин одам минтақани тарк этгани маълум бўлганди. Кўп сонли аҳоли Белгород ва Воронеж вилоятлари ва Краснодар ўлкаси билан (тан олинмаган) Луганск Халқ Республикасига эвуакуация қилинганди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15