Халқаро “Медиа-холл”: шаффофлик, холислик ва тезкорлик

Бизнес

image

Ўзбекистон Электрон Оммавий ахборот воситалари миллий асоссиацияси бошқарув раиси Фирдавс Абдуҳолиқов ташкил этилган “Медиа холл” ҳақида қуйидагиларни сўзлаб берди:

—   14 октябр куни Ўзбекистон Электрон Оммавий Ахборот Воситалари Миллий Ассосиациясининг “Янги Ўзбекистон — янги нигоҳ”дастури асосида ташкил этилган халқаро медиа-холлнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Таъкидлаш жоизки, ушбу Медиа-холл 2021 йилнинг 24-октябрида мамлакатимизда бўладиган муҳим сиёсий воқеа. Ўзбекистон президенти сайловини нодавлат ва давлат оммавий ахборот воситалари, телерадиоканалларда, веб сайтлар ҳамда блогерларнинг ижтимоий  тармоқларида ёритилиши учун муҳим манба бўлиб хизмат қилади.

Медиа-холлни ташкил қилишдан асосий мақсад ҳам айнан сайлов жараёнлари ҳақида халқимиз ва дунё ҳамжамиятини мунтазам равишда, тезкор ва холисона хабардор этиб боришдан иборат. Мамлакатимизнинг тарих саҳифаларига муҳрланадиган ушбу сиёсий тадбирни ташкил этиш учун ЎзЭОАВМА ҳамда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликдаги Медиа-холл тадбирлар дастурини ишлаб чиқди.  Ушбу Медиа-холлда  сайлов жараёнларини кенг ёритиш билан боғлиқ тадбирлар, хусусан  вазирлик идоралари раҳбарлари, экспертлар мамлакатимизда сўнгги йилларда ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва маданий-гуманитар соҳаларда амалга оширилган ислоҳотлар, юртимиздаги демократик ўзгаришлар билан ижтимоий эшитувлар, очиқ мулоқотлар, давра суҳбатлари ташкил қилинмоқда. Бу жараёнлар бевосита журналистларимиз учун жамиятимиздаги янгиланиш жараёнларини янада шаффоф, тезкор ва батафсил ёритишларида асосий омил бўлади. Энг муҳими, Медиа-холда маҳаллий ва сайловни кузатиш учун хориждан ташриф буюрган халқаро оммавий ахборот воситалари вакиллари учун турли брифинглар, матбуот анжуманларини ўтказиш, сиёсий партиялар, давлат ва жамоат ташкилотлари, халқаро кузатувчилар билан учрашувлар ташкил қилиш, интервьюлар олиш, турли кўрсатув ва медиамаҳсулотларни тайёрлаш учун барча шарт-шароитлар яратилди.

Медиа-холл доирасида ташкил этиладиган 40 дан ортиқ тадбирларнинг моҳиятига тўхталадиган бўлсак, уларнинг барчаси жамиятимиздаги  амалга оширилаётган ислоҳотлар, янгиланишларни ўз ичига олади. Жумладан, муҳим ислоҳотлар: камбағалликни қисқартириш, ижтимоий кўмакка муҳтож бўлган қатлам билан ишлаш йўналишида янгича тизимни жорий этиш, жамиятимизда гендер тенгликни, ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш борасида қилинган муҳим қадамларнинг натижалари муҳокамалар марказида бўлади. Бундан ташқари Туризм, спорт, маданий меросни асраш ва ёшлар сиёсатига оид дастурлар ижроси ва натижаси жамоатчилик ҳукмига ҳавола қилинади. Шуни алоҳида таъкидлаш зарурки  дастурларимизда беш минг нафардан ортиқ иқтидорли ёшлар, ижодкор талабалар, ёш мутахассислар иштирок этишмоқда. Ўтказилаётган тадбирлар ҳамда дастур доирасидаги “Сайлов ёшлар нигоҳида” дея номланган Ёшлар парламенти ва ёш сайловчиларнинг давра суҳбатлари,  фан, таълим, маданият ва маънавият масалалари бўйича экспертлар билан мулоқотлар келажагимиз бўлмиш ёшларимизни давлатимизнинг сиёсий ва ижтимоий ҳаётимизда янада фаол бўлишга ундайди.

Бундан ташқари, Медиа-холл дастуридан маданий тадбирларга ҳам кенг ўрин ажратилган. Жумладан, ҳар куни миллий бадиий ва ҳужжатли фильмларнинг тақдимотлари, Ўзбекистон маданий меросини ноёб ёдгорликлари тадқиқотларига бағишланган китоблар кўргазмалари, концерт дастурлари намойиши ҳам бўлиб ўтади.

Албатта, барчамиз янги Ўзбекистон келажагини ҳал этадиган муҳим сиёсий жараён— Президентлик сайлови тадбири кўтаринки руҳда, юқори савияда ўтишини истаймиз. Бунинг учун эса, энг аввало,  ёшларимиз куч-ғайратимизни, имкониятларимизни ишга солишимиз лозим. Бунинг учун халқаро Медиа-холлда барча шароитлар яратилган. 

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

11

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг