Халқаро кинофестиваль ўзбек алломаси ҳақидаги фильм билан очилади

Жамият

image

Жорий йилнинг 21-25 апрель кунлари Татаристон республикасида Қозон мусулмонлар халқаро ХV кинофестивали бўлиб ўтади.

Ушбу фестивалга “Имом Абу Исо Муҳаммад Термизий” номли бадиий фильм режиссёри Абдухалил Мигнаров бошчилигидаги ижодий гуруҳ ҳам таклиф этилган. Асосий тадбирлар ушбу филм премъераси билан бошланади.

Мазкур кинофестиваль 2005 йилдан буён “Маданият мулоқотидан - мулоқот маданияти сари” шиори остида ўтказилиб келинади. У бағрикенглик, тинчликсеварлик, матонат ва инсонпарварлик ғояларини фильмларда тараннум этиши билан мусулмон оламидаги киноижодкорлар ўртасида машҳурдир.

“Имом Абу Исо Муҳаммад Термизий” фильмининг Тошкентдаги премъераси эса 20 апрелга мўлжалланган. Фильм ижодкорлари ўз ижод маҳсулларини ўзбек кино мухлисларига рамазон туҳфаси сифатида тақдим этишни мақсад қилишган.


Мақола муаллифи

Теглар

кинофестиваль

Баҳолаганлар

21

Рейтинг

3.4

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар