Хафсизлик камарини тақмаган йўловчи ҳам жаримага тортиладими?
Жамият
−
31 Май 2022
26975Ижтимоий тармоқларда ҳайдовчининг ёнидаги йўловчига хавфсизлик камарини тақмагани учун жарима қўлланилаётгани ҳақида хабарлар тарқалиб, мунозаларга сабаб бўлмоқда. Ушбу баҳсли вазиятга Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Ахборот хизмати катта мутахассиси Шодмон Сафаров изоҳ берди.
Қайд этилишича, амалдаги қоидаларга кўра, хавфсизлик камарини тақмаганлик бўйича фақат ҳайдовчига нисбатан жарима қўлланилмоқда, йўловчиларга чора кўриш бўйича эса қонунчиликка таклифлар киритилган.
"Янги таҳрирдаги Йўл ҳаракати қоидаларида транспорт воситасини бошқараётган ва олд ўриндиқдаги йўловчи хавфсизлик камарини тақиб олиш шартлиги белгиланган. Хавфсизлик камарини тақмаган ҳайдовчига нисбатан БҲМнинг (базавий ҳисоблаш миқдори) ярим миқдорида жарима солинади.
Хавфсизлик камарини тақмаган йўловчи бўйича эса қонунчиликка таклифлар киритилган, кўриб чиқилмоқда. Айни вақтда хавфсизлик камарини тақмаган йўловчига нисбатан жарима қўлланилмайди. Қонунчиликка киритилган ўзгаришлар бўйича кейинчалик, албатта, ахборот берилади”, дейди Шодмон Сафаров.
Маълумот учун, янги таҳрирдаги Йўл ҳаракати қоидалари 2022 йил 1 майдан бошлаб амалга киритилган.
LiveБарчаси