Келинглар, жирканч “Барса”ни титратайлик – ПСЖ мухлислари
Спорт
−
08 Апрель
5734Европа Чемпионлар лигаси (ЕЧЛ) чорак финалидан ўрин олган ПСЖ - “Барселона” учрашуви олдидан парижликларнинг радикал мухлислари жамоанинг барча ишқибозларини стадионда рақибга кучли босим қилиб, ўз клубини қўллашга чорлади. Бу ҳақда ”Marca” маълум қилди.
“Чоршанба куни жамоамиз “Барселона” билан тўқнаш келади. Биз учун бу учрашув кечаги ”Клермон”га қарши баҳсдан сўнг бошланди, барчангиздан бир бўлиб жамоани қўллашингизни сўраймиз. Эртага ”Барса” стадионга кириши билан қалтираб қолсин, кўпинча ҳакамлар ёрдам берадиган бу жирканч жамоа ўзини ҳақиқий душман худудида эканлигини ҳис қилсин. Бизнинг бурчимиз ”Парк де Пренс”ни душман учун даҳшатли қалъага айлантириш. Биргаликда биз, албатта, ғалаба қозонамиз”, дейди жамоанинг ашаддий мухлислари.
Маълумот ўрнида, ушбу учрашув 11 апрелга ўтар кечаси 00:00 да старт олади. Жамоалар ўртасидаги сўнгги баҳс ЕЧЛ нимчорак финалида 2021 йилнинг 10 март санасида Парижда бўлиб, томонлар 1:1 ҳисобида дуранг қайд этганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь