Келаётган ҳафта қандай об-ҳаво билан бошланиши айтилди
Бу қизиқ
−
11 Декабрь 2022
53424Гидрометеорология хизмати маркази келгуси ҳафтада қандай об-ҳаво бўлишини очиқлади. Хусусан, 11-14 декабрда республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи бор.
Эртага, 12 декабр куни об-ҳаво қуйидагича бўлади.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак кузатилади. Шамол шимоли-шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-7° совуқ, кундузи 0-2° совуқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22°совуқ, кундузи 4-9° совуқ бўлади.
Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15°совуқ, кундузи 0-5° совуқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларга қор ёғиши, туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак кузатилади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° совуқ, чўл ҳудудларида
17-22°совуқ, кундузи 0-5° совуқ бўлади.
Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° совуқ, кундузи 0-5° совуқ бўлади.
Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларга қор ёғиши, туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак кузатилади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° совуқ, кундузи 0-5° совуқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор), туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак кузатилади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 2-7° илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° совуқ, кундузи 3° совуқ-2° илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6-11°совуқ, кундузи 2-7° совуқ бўлади.
LiveБарчаси