Келаётган ҳафта бошидаги об-ҳаво прогнози эълон қилинди
Бу қизиқ
−
29 Июль 2023
15444Келаётган янги ҳафта Ўзбекистонда ҳаво бироз булутли бўлади, аммо ёғингарчилик кутилмайди. Шамол эса ўртача шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат эса мўътадиллигича сақланиб қолинади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 31 июлда 35-40 даража иссиқ, 1-2 августда 33-38 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 31 июлда кечаси 21-26 даража илиқ, кундузи 37-42 даража иссиқ, 1-2 августда кечаси 23-28 даража илиқ, кундузи 37-43 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ҳамда Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 31 июлда кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 35-40 даража иссиқ, 1-2 августда кечаси 22-27 даража илиқ, кундузи 37-42 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 23-28 даража илиқ, кундузи 31 июлда 37-42 даража иссиқ, 1-2 августда 38-43 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ҳамда Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15