Катта Нурмуҳамедов шарафига боғ ташкил этилди

Спорт

image

Махачқалъада енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедовнинг отаси Абдулманап Нурмуҳамедов хотирасига бағишланган боғ ташкил этилди. Бу ҳақда "Sport24" хабар берган. 

Таъкидланишича, у ерга катта Нурмуҳамедов яшаган йиллари ҳисобига кўра жами 58 та қарағай экилган. 

"Биз бу ерда яхши ўрмон яратиш учун қўлимиздан келганича ҳаракат қиламиз. Кейинги авлод бу ерда юрганида кимдан миннатдор бўлиш кераклигини билиши керак", деган Республика Ўрмон хўжалиги қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи Вагаб Абдулҳамидов.

Эслатиб ўтамиз, Абдулманап Нурмуҳамедов 2020 йил 3 июлда вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

169

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг