Каримов Ўзбекистон ССР Президенти сифатида қанча ойлик олган?

Жамият

image

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов мустақилликнинг илк йилларида 1500 сўм маош олган. Бу “Совет Ўзбекистони” газетасининг 1990 йил 24 июнь кунидаги сонида чоп этилган. Газетадаги ушбу мақола расми ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Келтирилишича, Ўзбекистон парламенти 1990 йилнинг 20 июнь куни нафақат Мустақиллик декларациясини қабул қилган, шу билан бирга Ўзбекистон президентининг ойлик маоши ва пенсияси миқдорини белгилаган. 1990 йил 20 июнда Ўзбекистон ССР Олий Советининг “Ўзбекистон ССР Президентини таъминлаш, унга хизмат қилиш уни ҳимоя қилиш тўғрисидаги” қарорида унинг ойлик маоши миқдори, махсус жиҳозланган самолёт, махсус вазифалар учун афтомобиль транспорти, президент лавозимида ишлаб турган вақтда Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида яшаш учун хонадон кабилар белгиланган. Хусусан, Президент солиқ тўлаган ҳолда 1500 сўм миқдорида маош олиши келтирилган (Ўша вақтда бу пул оддий ишчининг тахминан 5 ойлик маошига тенг бўлган ёки оддийроқ автомобиль сотиб олиш мумкин эди).

Шунингдек, Ислом Каримов президентликдан кетганидан сўнг умрининг охиригача 1000 сўм пенсия олиши кераклиги қайд этилган.

Маълумот учун, Ўзбекистонда президент лавозими илк бор 1990 йил 24 мартда жорий этилган ва Ўзбекистон ССР Олий Кенгашининг сессиясида Ислом Каримов Ўзбекистон ССР Президенти этиб сайланган.

Шу муносабат билан республика Конституциясига киритилган ўзгартишларда “Ўзбекистон президенти лавозимига 35 ёшдан кичик бўлмаган ва 65 ёшдан катта бўлмаган Ўзбекистон ССР граждани сайланиши мумкин”лиги ва у “Ўзбекистон ССР Конституциясини ҳамда Ўзбекистон ССР қонунларини бузган тақдирда Ўзбекистон ССР Олий Совети томонидангина лавозимидан туширилиши мумкин”лиги, “бундай қарор Ўзбекистон ССР Олий Советининг ташаббуси биноан Ўзбекистон ССР Конституцион назорат комитетининг хулосасини ҳисобга олиб, Ўзбекистон ССР халқ депутатлари умумий сонининг камида учдан икки қисми овози билан қабул қилиниши” белгилаб қўйилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг